Ўзбекистон

Туризм соҳасида олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади

Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Урганч давлат университетлари, Шарқшунослик, Жаҳон тиллари ва “Ипак йўли” олийгоҳларида гидларни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Туризм соҳасида олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июл куни ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

 

Бу ҳақида шу йил 3 июн куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ҳамда тадбиркорлар билан мулоқотда топшириқ берилган эди. Ушбу топшириқлар ва билдирилган таклифлар асосида соҳа ривожига қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

 

Хусусан, хорижий туристларни жалб қилиш учун туризм ташкилотларини айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион доллар қийматида алоҳида кредит линияси очилмоқда. Бу кредитлар миллий валютада йиллик 17 фоиз ставкада, 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилга ажратилади.

 

Салоҳияти юқори бўлган жойларда мастер-режалар асосида туризм масканлари барпо этилади. Бундай ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш учун жорий йилда республика бюджетидан 100 миллиард сўм йўналтирилади. Шунингдек, уларнинг ҳар бирига 50 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади.

 

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун қатор енгилликлар ҳам назарда тутилмоқда. Улар орасида автобус ва микроавтобусларни божхона божидан озод этиш, туроператор ва ҳунармандларнинг халқаро ярмаркалардаги харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш, хорижий меҳмонлар иштирокида бизнес тадбирлар ташкил қилган тадбиркорларнинг фойда солиғи 50 фоизга камайтириш каби чоралар бор.

 

 

Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг миллий туризм брендини яратиш зарурлигини таъкидлаган эди. Шунга мувофиқ, мақсадли бозорлар талабларидан келиб чиқиб, юртимиздаги туризм турлари тўғрисида контентлар яратилади. Улар халқаро медиа ва ижтимоий платформалар, жаҳон спорт ва санъат тадбирларида тарғиб қилинади. Бунга аудиторияси катта бўлган хорижий журналист, блогер ва инфлюэнсерлар ҳам жалб қилинади.

 

Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида барча авиа, темирйўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади. Авиа, темирйўл ва автобус чипталарини камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади. Умумхалқ байрамлари кунларида қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади. Булар ҳақда мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.

 

Соҳа учун мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳам муҳим. Келаётган ўқув йилидан бошлаб, бу борада ҳам қатор янгиликлар мўлжалланмоқда.

 

 

Жумладан, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўқув дастурлари жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи таълим муассасаларининг тажрибаси асосида такомиллаштирилади. Бу соҳада олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади. Талабаларга бир вақтнинг ўзида ихтисослиги бўйича ишлаб, касбий кўникмаларини бевосита иш жойларида ривожлантириш имконияти яратилади. Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Урганч давлат университетлари, Шарқшунослик, Жаҳон тиллари ва “Ипак йўли” олийгоҳларида гидларни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

 

Давлат раҳбари бу чора-тадбирлар бўйича ҳужжат ишлаб чиқиб, ижросини самарали ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

custom img

Судлар ва адвокатлар ўртасидаги мулоқот учун Telegram гуруҳлари ишга туширилди

Янги Telegram гуруҳлари орқали адвокатлар ҳудудий судлар билан тезкор мулоқот ўрнатиши мумкин бўлади.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

Аномал иссиқ фонида республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли ўтган йилги ёзги рекорддан юқори кўрсаткични қайд этди.

custom img

Қашқадарёда 3 кишида қутуриш касали аниқландими?

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан ССВ муносабат билдирди.

custom img

Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар заҳарланиши иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Суд 11 нафар судланувчини айбдор деб топиб, уларга 3 йилдан 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазоларини тайинлади.

custom img

ЙТҲ содир этган ҳайдовчилар учун жавобгарлик кучайтирилади

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган.

custom img

Жазирама сабаб Сурхондарёда юк машиналари ҳаракати чекланади

Чекловлар жазирама иссиқ туфайли асфальт қопламаси шикастланишининг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.

custom img

Қорақалпоғистон ва Хоразмдан сўнг Навоийда ҳам боғчалар ёпилмоқда

Ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабаб давлат боғчалари 14–17 июль кунлари фаолиятини тўхтатади.

custom img

Йил бошидан буён 18 нафар ИИО ходими хизмат вақтида ҳалок бўлди

78 нафари ходим хизмат вазифасини бажариш жараёнида жароҳат олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"