Ўзбекистон

Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда

Шу муносабат билан бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда

 

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия фанлар академияси, Истанбул техника университети ҳамда Маданият университети ҳамкорлигида “ўз даврининг Батлимуси” деб танилган фақиҳ, математик ва астроном олим Али Қушчи вафотининг 550 йиллигига бағишланган симпозиум бўлиб ўтмоқда.

 

Унда Истанбул шаҳар мери Экрем Имамоғлу, Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, Туркия Фанлар академияси президенти Музаффар Шекер, шунингдек, Али Қушчи фаолиятига оид илмий изланишлар олиб борган олимлар қатнашмоқда.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдухалимов ҳам ўз маърузаси билан иштирок этишмоқда. 

 

— Ўзбек ва турк халқларининг тили, дини, анъана ва урф-одатлари, тарихи бир илдизга бориб тақалади. Маданий меросимизда ҳам муштарак жиҳатлар жуда кўп. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев ҳамда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоған ташаббуслари билан икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, маданий-маърифий алоқаларимиз ҳам жадал ривожланмоқда, — деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) директори Фирдавс Абдухолиқов. — Айтиш керакки, WOSCU томонидан ҳам бу буюк олимлар меросини ўрганиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, Улуғбек астрономия мактабида қайта ишланган ва китобат қилинган Ас-Суфийнинг “Қўзғалмас юлдузлар китоби”нинг Франция кутубхонасида сақланаётган қўлёзмасининг факсимиле нусхаси чоп этилди. Яқинда жамиятимиз аъзоси, туркиялик дўстимиз, Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез Али Қушчининг ўғлининг қаламига мансуб, туркий тилдаги қўлёзма топилганини маълум қилди. Буюк аллома Али Қушчи ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга бағишланган симпозиумнинг давомини 2025 йилда Ўзбекистонда – аллома туғилиб ўсган Самарқандда ўтказишни таклиф этамиз. Шу билан бирга турк ва ўзбек олимлари форумини ҳам ташкил этиш ниятимиз бор. Бунда турк дунёсининг маданий мероси, алломалари ҳаётини тадқиқ этиш кўзда тутилмоқда.

 

"Халқаро Али Қушчи симпозиуми ва кўргазмаси" олимнинг ижоди ва фаолиятини чуқур ўрганиш ва жамоатчиликка танитиш мақсадида ташкил этилди. Рами кутубхонасида олимга бағишлаб ташкил этилган "Самарқанддан Истанбулга: Али Қушчи илмий мероси" кўргазмасида Али Қушчининг ўз қўли билан ёзилган асарлари, ХV-ХVI асрларга оид илмий китоблар ва артефактлар мавжуд. Ушбу кўргазма олимнинг ҳаёти билан яқиндан танишиш имкониятини яратади.

 

Икки кун давом этадиган симпозиум 6 сессияда ташкил этилган бўлиб, Али Қушчининг ислом цивилизациясидаги илмий меросини халқаро миқёсда янада оммалаштиришга хизмат қилади.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.