1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Туркияда энг қадимги қуёш тақвими топилди

Унда кичик музлик даврига ишора қилувчи маълумотлар бор.

Туркияда энг қадимги қуёш тақвими топилди

Эдинбург университети олимлари Туркияда дунёдаги энг қадимги қуёш тақвими дея тахмин қилинган археологик жойни топди. У ерда 12 минг йил олдин комета қулаши ҳақидаги қоятош ёзувлари ҳам бор.

 

Комета зарбаси 1200 йилдан ортиқ вақт давом этган ва кўплаб йирик ҳайвонларни йўқ қилган кичик музлик даврини бошлаган деб тахмин қилинмоқда.

 

Жамоа кашфиётни Маъбад мажмуаси жойлашган Туркиянинг жанубида олиб борилаётган қазишма пайтида аниқлаган. Устунлардаги талқин тадқиқотчиларга 365 кунлик қуёш тақвимини ҳисоблаш имконини берди.

 

Расмларда ой ва қуёшнинг ноодатий тасвирлангани тақвимнинг қадимий эканлигидан далолат беради. У бошқа тақвимлардан минг йиллар олдинроқ пайдо бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика