энг долзарб

Украина чегарасида ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради

Бир киши вафот этган.

Украина чегарасида ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради

 

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси расмий маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикасининг уч нафар фуқаролари 21 ёшли йигитлар Ҳакимов Отабек Равшанбек ўғли Хусаинов Беҳзод Жамолиддин ўғли ҳамда Солоҳиддинов Шерзод Шавкат ўғли Польша чегарасига кираверишда автоҳалокатга учради.

 

Фожиа натижасида Ҳакимов Отабек вафот этди. Қолган икки ҳамюртимиз Львовдаги шаҳар касалхонасига ётқизилди.

 

Ушбу воқеаларни инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Киевдаги Элчихонаси зудлик билан кўнгиллилар гуруҳи вакили, малакали шифокор Темурбек Юсуповни Львовга жўнатди. Унинг Львовга келиши бугун 5 март куни кутилмоқда.

 

Ҳакимов Отабекнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳолда, жабрланган ватандошларнинг барча қариндошлари ва яқинларини ишонтириб айтамизки, Элчихона уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жумладан, дори-дармонлар билан таъминлаш ва Украинанинг етакчи шифокорлари билан маслаҳатлашиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади.

 

Шунингдек Элчихона О.Ҳакимовнинг жасадини халқимиз анъаналарига мувофиқ мумкин бўлган энг тез вақтда Ватанига жўнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Украина чегарасида ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради