Халқ шоири Усмон Азим «Карвон» шеърини розилигисиз ижро этган Санжайни судга берди. Жўраевларнинг бунга алоқаси йўқ
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг хабар беришича , Санжар Джавбердиев (Санжай) исмли шахс халқимиз орасида машҳур бўлган “Карвон” номли шеърни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовнинг розилигисиз ва ҳеч бир келишувсиз ижро этган.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза берилган. Агентлик Санжайга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборган.
Санжай ижро этган “Карвон” қўшиғига Шерали Жўраев ва унинг фарзандлари томонидан ҳеч қаерга ҳеч қандай шикоят берилмаган.
Ижтимоий тармоқлардаги «Жўраевлар “Карвон” қўшиғи учун судга берди», деган гаплар ёлғон.







