Жаҳон

Хитой АҚШни Тайванни қуроллантиришни тўхтатишга чақирди

Пекинга кўра, бу Хитойнинг ички ишларига аралашишдир.

Хитой АҚШни Тайванни қуроллантиришни тўхтатишга чақирди

Қўшма Штатлар Тайванни қуроллантиришни ва Хитойнинг ички ишларига аралашишни бас қилиши керак. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби айтиб ўтди.

 

“Тайван масаласи ҳар доим Хитой-Америка муносабатларида энг муҳим ва нозик масала бўлиб келган. АҚШ Тайванни қуроллантиришни, Хитойнинг ички ишларига аралашишни тўхтатиши ва Хитойни тинч йўл билан бирлаштиришни қўллаб-қувватлаши керак", деди Мао нинг.

 

Аввалроқ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг (МХК) стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШ президенти Жо Байден 15 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Хитой раҳбари Си Цзинпинни Вашингтоннинг Тайванга қурол етказиб беришни давом эттириш нияти ҳақида хабардор қилганини маълум қилганди. Кирбининг таъкидлашича, қурол-яроғ етказиб беришнинг давом этиши АҚШнинг Тайванни ўзини-ўзи мудофаа қилиш қобилияти билан таъминлаш истаги билан боғлиқ.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

АҚШ президенти Пекин ва Москванинг Теҳронга кўмаклашаётгани ҳақидаги тахминларни рад этиб, икки давлат бундай ёрдам туфайли кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Қироллик зенит-ракета захиралари етишмовчилиги туфайли мавжуд тизимларни қайта тақсимламоқда.