Жаҳон

Хитой собиқ дипломати  АҚШга ядро уруши билан таҳдид қилди

Хитой АҚШга ядро зарбалари билан таҳдид қилди.  “Daily Mail” хабарига кўра, Хитойнинг БМТдаги собиқ элчиси Ша Цзукан шундай баёнот билан чиққан.

Хитой собиқ дипломати  АҚШга ядро уруши билан таҳдид қилди

 

 Цзуканнинг бу таҳдиди АҚШнинг Австралия ва Буюк Британия билан тузган альянсига қарши ўзига хос жавоб бўлди. Дипломат Вашингтон билан ўтмишдаги келишув — биринчи бўлиб ядро зарбалари бермаслик тўғрисидаги шартномани қайта кўриб чиқишга чақирди. Чунки АҚШнинг Хитой атрофида ҳарбий фаоллиги тобора ошиб  бормоқда. Унинг сўзларига кўра, Пекиннинг ҳозирги сиёсати “маънавий обрў” олиб келиши мумкин. Аммо Вашингтоннинг минтақа хавфсизлигига хавф туғдираётган сиёсатига муносиб жавоб бўла олмайди.

 

16 сенятбрь куни АҚШ Австралия ва Буюк Британия билан янги ҳарбий альянс тузилганини эълон қилди.

 

Экспертларнинг фикрича, бу иттифоқ Хитойнинг ўсиб бораётган таъсирига қарши қаратилган. Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси, ўз навбатида, Вашингтонни “совуқ уруш” даврини эслатмасликка чақирди.

 

Бундан аввал “Осиё НАТО"си учрашуви ташкил этилгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

custom img

Трамп Нетаняхуни одатдагидан совуқроқ кутиб олди

АҚШ президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги таранглик бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

custom img

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

Эркак халқаро қидирувдаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан олти ой давомида мунтазам мулоқот қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"