Cаломатлик

Хитойда болалар ўртасида номаълум хавфли касаллик тарқалди

Мамлакат шимолидаги касалхоналар болалар билан тўлиб кетгани айтилмоқда.

Хитойда болалар ўртасида номаълум хавфли касаллик тарқалди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойдан болаларда номаълум пневмония авж олгани ҳақида қўшимча маълумот сўради.

 

ЖССТ матбуот хизмати Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси 13 сентябрь куни Хитойда респиратор касалликлар билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берганини эслатди. Кейин Хитой расмийлари буни антиковид чекловлари олиб ташланиши ва маълум грипп вирусларининг тарқалиши билан изоҳлади.

 

"ЖССТ Хитойга респиратор касалликлар ва болаларда пневмония эпидемиялари кўпайиши ҳақида батафсил маълумот бериш учун расмий сўров юборди", — дейилади ташкилот баёнотида.

 

Куни кеча The Telegraph нашри Хитой шимолидаги болаларда номаълум пневмония авж олгани ҳақида ProMed (дунё бўйлаб одам ва ҳайвонлар касалликлари тарқалишини кузатувчи) маълумотларига асосланиб хабар берди. Нашрнинг қўшимча қилишича, Хитой касалхоналари "касал болалар билан тўлиб кетган" ва эпидемия Пекин каби йирик шаҳарларга тарқалиб бўлган.

 

The Telegraph таъкидлаганидек, айнан ProMedнинг 2019 йил декабрь ойи охиридаги огоҳлантириши кўплаб шифокорлар ва олимларнинг эътиборини илгари номаълум бўлган, кейинчалик Sars-Cov-2 (COVID-19) деб аталадиган вирусга қаратганди.

 

Тайваннинг FTV News телеканали ҳам Пекин ва Лиаонинг касалхоналари касал болалар билан тўлиб кетгани ҳақида хабар беради.

 

"Улар йўталмайди ва ҳеч қандай аломат йўқ. Уларда шунчаки юқори ҳарорат (иситма) бор, кўпчиликнинг ўпкасида тугунлар пайдо бўлади", — деди нашрга пойтахтликлардан бири.

 

Пекинлик яна бир фуқаронинг айтишича, энди шамоллаш белгилари билан мактабларга келиш тақиқланган ва содир бўлаётган барча ҳодисалар "давлат сири"дир.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"