Жаҳон

Хитойда дунёдаги энг тезкор поезд яратилмоқда

Янги СР450 поезди 450 км/соат тезликка эга.

Хитойда дунёдаги энг тезкор поезд яратилмоқда

 

Хитойнинг СРРС Сорпоратион Лимитед компанияси дунёдаги энг тезкор поезд бўлишга даъвогарлик қилаётган СР450 прототипини синовдан ўтказишни бошлади. Поезд илк бор Пекиндаги экспериментал темирйўл ҳалқасида синовдан ўтказилди. Бу ҳақда компаниянинг вице-президенти Ван Фен "Ссиенсе анд Течнологй Даилй" нашрига маълум қилди.

 

Янги СР450 поезди ҳозирда фойдаланилаётган СР400 Фухинг поездларидан сезиларли даражада тезроқ ҳаракатлана олади. СР400 Фухинг максимал 350 км/соат тезликда ҳаракатлана олса, янги модель синовларда 450 км/соат тезликка эришган. Ван Феннинг таъкидлашича, бу лойиҳа юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар соҳасида назарий, технологик ва муҳандислик жиҳатдан катта ютуқ ҳисобланади.

 

Хитой Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, СР450 поезди ҳозирда ҳар томонлама баҳоланмоқда. Поездга 4 мингдан ортиқ сенсор ва кузатув тизимлари ўрнатилган бўлиб, улар реал вақт режимида ҳаракат тизимлари, кузов барқарорлиги, кучланишли ток қабул қилувчилар, бошқарув тизими ва ёнғин хавфсизлиги каби асосий элементларни назорат қилиб боради.

 

Бундан ташқари, ультра узоқ масофали аниқлаш тизими хавфли ҳолатларни олдиндан сезиш ва олдини олиш имкониятини оширади. Муҳандисларнинг фикрига кўра, янги поезд нафақат тезлиги, балки хавфсизлик ва энергия самарадорлиги жиҳатидан ҳам замонавий стандартларга жавоб беради.

 

СР450 поезди синовлардан ўтганидан сўнг Хитойнинг темирйўл тизимида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа нафақат мамлакат ички транспортини ривожлантиришга, балки Хитойни юқори тезликдаги темирйўллар бўйича дунё етакчисига айлантиришга хизмат қилади.

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Ёқилғи таъминотидаги узилишлар ва энергия нархларининг ошиши Европада келаётган қиш мавсумини мураккаблаштириши мумкин.

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ президенти оролда нефть, газ ва фойдали қазилмаларни кенг кўламда қидириш ишлари бошланиш арафасида эканини айтди, бироқ лойиҳанинг тафсилотларини очиқламади.

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Ташаббус муаллифлари тушган маблағларни россиялик ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирмоқчи.

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Конгода 9 066 та инфекция ҳолати қайд этилди.

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

Ҳарбий қўмондонлик вакили ҳужумлар оқибати тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирди.

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Трамп ҳозирча якуний қарорга келмаган, унинг маслаҳатчиларининг аксарияти эса иқтисодий босимни давом эттириш тарафдори.

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария расмийлари икки юк кемасига дронлар билан ҳужум қилинганини билдирди. Россия элчиси изоҳ бериш учун чақиртирилди.

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилмани текшириш ишлари олиб борилмоқда.