Жаҳон

Хитойда икки ёшли бола онасининг жасади билан уйда ёлғиз қолиб кетди

Бола ширинлик ва сабзавот бўлаклари билан озиқланган.

Хитойда икки ёшли бола онасининг жасади билан уйда ёлғиз қолиб кетди

Хитойнинг жануби-шарқида икки ёшли бола онасининг кутилмаган ўлими сабаб бир нечa кун давомида уйда ёлғиз қолган ҳолда топилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

 

Маълум бўлишича, 28 ёшли Чжен Ю 17 август куни ўз уйида вафот этган. Унинг икки ёшли фарзанди — Мянмян исмли бола онасининг жасади ёнида бир нечa кун давомида мустақил яшашга мажбур бўлган. Бола мураббо, ширинликлар ва сабзавот бўлаклари билан озиқланган.

 

Ҳодиса марҳуманинг дугонаси унинг билан узоқ вақт боғлана олмаганидан сўнг полицияга мурожаат қилиши натижасида очилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари хонага кирганда Чженнинг жасади ва қаровсиз ҳолатдаги бола топилган. Қўшнилардан бири болани уйига олиб кириб, парвариш қилган ҳамда шифохонага етказган. Шифокорлар боланинг соғлиги хавф остида эмаслигини маълум қилган.

 

Чжен Ю ёлғиз она бўлиб, оғир турмуш шароитида яшагани айтилмоқда. У уч фарзанднинг онаси бўлган, бироқ фақат энг кичик фарзанди — Мянмян унинг қарамоғида яшаган. Чженнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолари бўлгани, турли даволаниш жараёнлари ҳақида у ижтимоий тармоқларда ёзиб борган.

 

Марҳуманинг ўлим сабаби ҳозирча аниқланмаган. Мянмян эса ҳозирда отасининг қарамоғига топширилган.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"