энг долзарб

Хонанда Миродил Ҳакимов жаримага тортилди

У «Уйланамиз» қўшиғини шеър муаллифи рухсатисиз ижро этган.

Хонанда Миродил Ҳакимов жаримага тортилди

 

Андижон вилояти адлия бошқармасининг хабар беришича, жорий йилнинг 25 май куни шоир Эркин Йўлдош вилоят Адлия бошқармасига мурожаат қилиб, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Миродил Ҳакимов ҳеч қандай рухсат ва огоҳлантиришсиз «Уйланамиз» шеърига басталанган қўшиқни 25 йилдан бери ижро этиб келаётганлигини ва шеър матнини ўзгартирганлигини билдирган.

 

Мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида хонанда Эркин Дориповга тегишли бўлган «Уйланамиз» номли шеърни муаллиф билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз омма эътиборига ҳавола қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Андижон туман судига баённома киритилган.

 

Натижада суд хонанда М. Ҳакимовни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)–моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорда жарима жазоси тайинлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бобомурод Ҳамдамов қўшиқларини унинг рухсатисиз куйлаган хонандалар жаримага тортилгани хабар қилинганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.