Ўзбекистон

Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Тошкент нечанчи ўринда?

Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Mercer ҳисоботида айтилишича, Цюрихнинг танланиши “сифатли давлат хизматлари, жиноятчилик даражасининг пастлиги ва фаол маданий ҳаётга асосланган”. Самарали инфратузилма ва барқарор ривожланишга интилиш буларга қўшимча бўлади.

 

Ҳисоботда, шунингдек, шаҳар авиацияси яхшилангани таъкидланган: 2024 йил ёзида бошқа қитъаларга бориш-қайтиш рейслари кўпайтирилди. Энди Цюрихдан SWISS авиакомпанияси орқали Сеул, Шанхай, Вашингтон ва Торонтога, шунингдек Tunisair ва бошқа авиакомпаниялар билан Тунис ва Жербага учиш мумкин.

 

“2024 йилда Цюрихда Атланта, Клоуж, Жерба, Кошица ва Тунисга парвозлар йўлга қўйилди, бунинг натижасида хорижликларг учун уйга бориш ва қайтиш ҳар қачонгидан осонлашди”, — деди авиакомпаниялар йўналишлари бўйича таҳлилчи Жеймс Пирсон Euronews Trave компаниясига.

 

Mercer рейтингига Марказий Осиёнинг йирик шаҳарлари ҳам киритилган. Хусусан, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри 179, Остона шаҳри 186-ўринда турибди. Тошкент эса рўйхатнинг 200-поғонасидан жой олган. Бишкек 212, Душанбе 216, Ашхобод 222-ўринда хорижлик мутахассислар учун таклиф этилмоқда.

 

Хўш, экспатлар яшаши учун дунёнинг энг ёмон жойлари қаер? Mercer рейтингига бешта қитъадан 241 та шаҳар киритилган. Рўйхатнинг қуйи қисмидаги кўплаб шаҳарлар Африка ва Яқин Шарқда жойлашган, энг охирги ўринни эса Судан пойтахти Хартум эгаллаган.

 

Шунингдек, Ироқдаги Бағдод, Марказий Африка Республикасидаги Банга, Ямандаги Сану ва Ҳаитидаги Порт-о-Пренс ҳам рўйхатнинг қуйи поғоналарида туради.

custom img

Қашқадарёда ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди

Гўдакка шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Ўзбекистон иккинчи АЭС қуришга тайёргарлик кўрмоқда

Президент электр энергиясини кафолатли етказиб бериш ва унинг таннархини камайтириш зарурлигини таъкидлади.

custom img

ОТМга киришда 234 мингга яқин абитуриент минимал баллни тўплай олмади

Бу жами абитуриентларнинг 37,54 фоизини ташкил этади.

custom img

Навоийда уйга бостириб кириб, қизни боғлаб қўйган эркак 15 йилга қамалди

У бундан аввал ҳам турли жиноятлар учун жавобгарликка тортилган ва хавфли рецидивист деб қайд этилган.

custom img

UzQR олиш энди онлайн амалга оширилади

Тадбиркорлар энди QR-кодни банкка бормасдан, Biznes 24/7 иловаси орқали олишлари мумкин.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун дарслар 7 сентябрдан бошланади

Талабалар ва ўқувчилар учун янги ўқув йили саналари эълон қилинди.

custom img

Доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун вақтинча бошпана, тиббий ёрдам, ҳужжатларни тиклаш ва ишга жойлашишга кўмаклашишни назарда тутувчи ягона тартиб жорий этилди.

custom img

Тошкент ва Фарғонада “Умра”га юборишни ваъда қилганлар ушланди

Тегишли лицензияси бўлмаган шахс 3 кишини “Умра”га юбориш эвазига 3 450 доллар, яна бир шахс 4 кишини юбориш учун 4 200 доллар талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"