Наманганда қарздорлик сабаб Дамас хатланди
Ҳозирда 115 миллион сўмлик қарздорлик бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

МИБнинг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувида жами 8 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қарздорлик миқдори 115 миллион сўмни ташкил этади.
Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни ундириш мақсадида қидирувда бўлган Г.Д.га тегишли «Дамас» русумли автомашина тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида Давлатобод туманидаги Юксалиш ҳудудида аниқланди.
Амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида автомашинанинг Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлимига олиб келиниши таъминланди.
Айни вақтда ижро ҳужжатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.







