Таълим

Янги йил тадбирлари фақат бошланғич синф ўқувчилари учун ўтказилади

Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳоб Ражабов маҳаллий бошқармалар раҳбарлари ва вазирлик тасарруфидаги мактаблар раҳбарларига мурожаат қилди.

Янги йил тадбирлари фақат бошланғич синф ўқувчилари учун ўтказилади

 

Ушбу хат Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.

 

Вазирлик умумтаълим мактабларида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар тақиқланганини маълум қилди:

 

  • юқори синф ўқувчилари иштирокида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш;

  • байрам тадбирларини ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;

  • мактаб фойеси ва синф хоналарни сунъий арча ва электр чироқлари билан безаш.

 

 

Шунингдек, умумтаълим мактабларида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатларга рухсат берилди:

 

  • истисно тариқасида фақатгина бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз синф хоналарида дарс жараёнларига ҳалақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга;

  • мактаб фойеси ва синф хоналарни фақатгина ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар билан безатишга;

  • мактаб ҳовлисида Янги йил арчасини безашга

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланиши ҳақида хабар берилганди

 

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

custom img

Иккинчи мутахассислик учун квоталар тасдиқланди

Ҳужжатлар my.edu.uz орқали қабул қилинади.

custom img

Халқаро биология олимпиадаси ғолиблари қанчадан пул мукофоти билан тақдирланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларни очиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"