1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Японияда фавқулодда ҳолат эълон қилинади

Япония ҳукумати Олимпия ўйинлари олдидан пойтахтда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилмоқчи.

Японияда  фавқулодда ҳолат эълон қилинади

Япония иқтисодиётни тиклаш бўйича вазири, коронавирусга қарши курашиш дастури раҳбари Ясутоси Нисимура Токиода фавқулодда ҳолат 12 июлдан 22 августгача кучда бўлишини эълон қилди. Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача ўтказилади.

Мусобақаларга маҳаллий аҳолининг киритилиши масаласи ҳамон очиқлигича қолмоқда. Олимпиада ташкилиб қўмитаси раҳбари Сэйко Хасимото мусобақаларга мухлисларни киритмаслик эҳтимолий вариант сифатида кўриб чиқилаётганини билдирди.

Мухлисларни ўйинларга киритиш масаласи пайшанба ёки жума куни Япония ҳукумати ва Ўйинлар ташкилотчиларининг музокарасида ҳал қилинади. Музокаралар Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бах раислигида ўтади. У бугун тайёргарликнинг сўнгги босқичини текшириш учун Токиога боради.

 

Шарофат Маҳмудова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика