Жаҳон

Евроиттифоқ Тунисга биринчи нақд траншни беришни бошлайди

Бунинг эвазига Европага муҳожирлар оқими чекланиши керак.

Евроиттифоқ Тунисга биринчи нақд траншни беришни бошлайди

 

Томонлар июль ойида бу борада келишув имзолаган эди. Умумий ҳисобда Тунис Брюсселдан 127 миллион евро олади.

 

Ушбу маблағларнинг бир қисми мамлакат қирғоқ қўриқлаш хизмати учун кемаларни таъмирлаш ва қайта жиҳозлашга йўналтирилади. Халқаро миграция ташкилоти билан биргаликда маблағнинг яна бир қисми қочқинларни ҳимоя қилишга сарфланади.

 

Биринчи траншларни чиқариш яқинда Италиянинг Лампедуза оролига мигрантларнинг оммавий келиши ортидан тезлашди. Еврокомиссия Тунисдаги муҳожирларни ҳибсга олиш ҳеч қандай қонунбузарликларсиз амалга оширилишига ишонтирмоқда. Ўзаро имзоланган меморандумга кўра, Европа Иттифоқи ва Тунис халқаро ҳуқуқни тўлиқ ҳурмат қилиш ва мигрантлар қадр-қимматини ҳурмат қилиш асосида ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

custom img

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди

7,7 магнитудали зилзиладан сўнг 6,2 магнитудагача бўлган такрорий силкинишлар қайд этилди.

custom img

Испанияда қуёш тутилишини кузатган 500 дан ортиқ киши шифокорга мурожаат қилди

Фуқаролар бош айланиши, ҳолсизлик, енгил жароҳатлар ва кўзлардаги ноқулайликлардан шикоят қилган.

custom img

Россияда мигрантлар сонига чеклов жорий этиш таклиф қилинди

Шунингдек, мигрантларнинг ишламайдиган ёки ўқимайдиган оила аъзолари учун кириш ва яшаш чекловларини жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги можаро фонида йирик нефть компаниялари фойдаси 57 фоизга ошди

Можаро фонида нефть нархларининг ошиши дунёнинг тўққизта йирик нефть компанияси фойдасини биринчи ярим йилликда 152,8 млрд долларга етказди.

custom img

Россия Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди

Москва бундай келишув Киевга вақтинчалик “нафас ростлаш” имконини беришини, ҳозирча мораторий учун асос йўқлигини билдирди.

custom img

Эмомали Раҳмон Турсунзодада ўзбек мактаби қуришни буюрди

Тожикистон Президенти шаҳарнинг ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолиси учун ўзбек мактабларини қуришни ва уларни ўзбекча дарслик ҳамда ўқув материаллари билан таъминлашни топширди.

custom img

Нетаняху Буюк Британияни “Британия Ислом Республикаси” деб атади

У иборани Британия ОАВларининг Исроилни ёритиш услубини танқид қилар экан, ишлатган.

custom img

АҚШ 40 дан ортиқ давлатни Хитой товарларига божларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ маъмурияти бундай амалиётда фойдаланилаётган давлатларни учта тоифага ажратган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"