Дональд Трамп Евроиттифоқ Украинага АҚШга нисбатан кам ёрдам беришда айблади.
"Нима учун Европа жуда кам маблағ бераётган бир пайтда биз Украинага 40 миллиард доллар ажратамиз? ЕИ ва бошқаларни адолатли улушда пул тўлашга мажбур қилинг", — деган АҚШ собиқ президенти.
Унинг қўшимча қилишича, ўз президентлиги даврида у Европанинг мудофаага кўпроқ пул ажратиши таъминлаб, НАТОни бойитган.
"Уларнинг катта қисми ё умуман пул тўламасди, ё жуда кам маблағ ажратарди", — деб қайд этган Трамп.
Аввалроқ АҚШ конгресси Украинага 40 миллиард долларлик ёрдам пакетини кўриб чиққанди.


