Lifestyle

"Ёшларга имкон берилса, яна Алишер Усмоновлар пайдо бўлади"

Юлдуз Усмонова шахсий клиника очишдаги сарсонгарчиликлар ҳақида гапирди.

"Ёшларга имкон берилса, яна Алишер Усмоновлар пайдо бўлади"

 

«Мен илгари ашуламни айтиб юраверар эканман. Бизнесменларни фақат бой одам деб билар эканмиз. Бечора бизнесменларнинг қанча муаммоси борлигини ўзи билар экан, холос. Ҳокимлик-ку, якка ўзи қарор қабул қилишга қўрқади. Туманга ариза берсангиз, шаҳарга жўнатади, ундан кейин бошқасига юборади, хуллас, ҳаммаси асаббузарлик. Ҳокимликдагилар клиника очишга рухсат бергунига қадар бир йилдан ортиқроқ вақт ўтди.

 

Ундан кейин банк бурнимиздан ип ўтказиб судрашди. Юлдуз Усмонова ва Мансур Агалиев неча йилдан бери солиқ тўлайди. Наҳотки, шу вақтгача ишончга кирмаган бўлсак, деб хафа бўлдим. Масалан, бу йилги концертнинг ўзидан 600 миллион сўм солиқ тўладик. Нафақат «Халқлар дўстлиги» бошқа ерлардаги концертлар учун ҳам солиқ тўлаймиз.

 

Банк ходимларидан қаттиқ ранжидим. Мен-ку майли, бошқа ёшлар ҳам бизнес ғояси билан банкка борса, шундай бўлаверадими? Кредитни ҳам 22 фоиздан беришди, бу кичкина маблағ эмас. Юлдуз Усмонова бўлиб шунча қийинчилик билан кредит олсам бу кетишда биз ҳеч қачон ўсмаймиз.

 

Банк бошқарувчилари 2-3 йилда ўзгариб турса ҳам бурни осмон-у, фалакда экан. Уларда муомала йўқ. Энди шуларни кўрмай, деб ўтирибман.

 

Бунақада ўсиш бўлмайди. Ёшларга йўл беринглар. Уйини тикиб, машинасини тикиб иш бошлайман деётганларга имкон бериш керак-ку. Имкон берилса, яна Алишер Усмоновлар пайдо бўлади».

 

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Юлдуз Усмонаванинг концертида юз берган тартибсизликлар  ҳақида хабар берилганди.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.