Жаҳон

Youtube лайк ва дислайк бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилди

Бундан буён маълум бир видеога нисбатан антипатия миқдори контенти томошабинлардан яширилади.

Youtube лайк ва дислайк бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилди

 

Қайд этилишича, компания шу йилнинг ёзида тажриба ўтказган ва дислайк ҳисоблагичларининг йўқлиги фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлаган.


Жамоанинг таъкидлашича, одамлар кўпинча кўп сонли дислайкларга таяниб у ёки бу видеони кўрмайди.

 

“Биз ижодкорлар муваффақиятга эриша оладиган ва ўзларини хавфсиз ифода этиш кучини ҳис эта оладиган инклюзив ва ҳурматли муҳит яратмоқчимиз”, — дейилади YouTube  баёнотида.


Шу билан бирга, лайк қўйиш имконияти сақланиб қолинади. Ёқтирмаганлар ҳақидаги маълумотлар YouTube Studio'да видео ижодкорлар контенти самарадорлигини баҳолаш учун мавжуд бўлиб қолади. Аммо контент фойдаланувчилари ҳисоблагични кўриш қобилиятини йўқотади.


Видеохостинг матбуот хизмати ушбу чораларни “томошабинлар ва муаллифлар ўртасидаги ҳурмат мулоқотини таъминлаш учун” кўрилганини қўшимча қилди. YouTube ўзгаришлар бугундан бошлаб барча фойдаланувчилар учун босқичма-босқич жорий этилишини айтди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Youtube ва Google энди иқлим ўзгаришига қарши бўлган саҳифаларни реклама ва тўловлардан маҳрум қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Насибаа Тўхтаева

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.