Интеллектуал ривожланган одамларда ғалати одатлар, ностандарт хатти-ҳаракатлар ва дангасалик аломатлари учраши мумкин. Балки, сиз ҳам бу одатлар орқали ўзингизни таниб оларсиз?
1. Кечаси ишлашга мойиллик
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юқори ИҚ даражасига эга инсонлар тунги ҳаётни афзал кўрадилар. Улар ижодий ва муҳим ишларини кеч соатларга қолдириб, ўша пайтда самаралироқ ишлашади.
2. Оддий хатолар қилиш ва уларни тан олишни ёқтирмаслик
Ақлли одамлар муаммоларни тезда ҳал қилишга интилишади. Баъзида бу шошқалоқлик хатоларга олиб келади, лекин улар ўз хатоларини тан олишга қийналишади ва танқидни шахсий ҳақорат сифатида қабул қилишлари мумкин.
3. Доимий кечикиш
Ижодкор одамларда вақтни тўғри бошқариш қийин бўлиши мумкин. Улар оптимистик бўлганлари сабабли, ҳамма нарсага улгуришга ҳаракат қиладилар, аммо тез-тез кечикадилар.
4. Қўпол ҳазиллар ва ғалати вазиятларга кулиш
Интеллектуал одамлар нозик ҳазилларни қадрлашади, шу жумладан, қўпол ва ўзига хос ҳазилларни. Бу уларга стрессни енгишда ёрдам беради.
5. Ташвиш ва ваҳима ҳолатларига мойиллик
Юқори ақл даражасига эга инсонлар кўпинча ўтмишни чуқур таҳлил қиладилар ва келажакдаги хавфларни тасаввур қилишади. Бу уларга муаммоларни олдиндан кўришда ёрдам беради, аммо доимий ташвиш ва стрессга олиб келади.
6. Одамларга юқори талаблар қўйиш
Ақлли одамлар муваффақиятга тез эришадилар ва бошқалардан ҳам шуни кутадилар. Натижада, улар бошқаларга нисбатан талабчанроқ бўлиб, баъзида муросасиз туюлишлари мумкин.
7. Ўйламай хафа қилувчи гапларни айтиш
Бошқаларнинг ҳис-туйғуларини сезишда қийналадиган одамлар, баъзан, ўзлари билмаган ҳолда, хафа қилувчи сўзларни айтиб қўйишади. Бу эса улар учун мулоқотни мураккаблаштиради.
8. Минимализмга интилиш
Юқори ақл эгалари минимализмни ёқтирадилар. Уларнинг яшаш жойлари, ишлари ва ҳатто муносабатлари ҳам содда ва ортиқча нарсалардан холи бўлади.
9. Камдан-кам одамлар билан яқин бўлиш
Ақлли инсонлар камдан-кам одамларни ўз яқин доирасига киритадилар. Улар фақатгина ўзларига мос келадиган, ҳаётларини оғирлаштирмайдиган инсонлар билан яқинлик қилади.
10. Суҳбатларда кам гапириш
Бундай инсонлар кўпинча суҳбатлардан четда туриб, бошқа одамларни кузатишни маъқул кўришади. Улар мулоқотга ўзларини мослашишга кўп вақт сарфлашади.
11. Диванда ётишни афзал кўриш
Жисмоний фаолиятдан кўра, ақлли одамлар бўш вақтларида диванда ётиб, фикрлашни афзал кўрадилар. Бу уларнинг фикрлаш жараёнларини фаоллаштиради.
Бу одатлар кўпинча юқори ақл даражасининг аломати бўлиши мумкин. Агар ўзингизда шундай жиҳатларни сезсангиз, бу ноодатий ақлингизнинг бир қисми бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас!
Комила Одилова тайёрлади


