Cаломатлик

Юрак касалликлари хавфини камайтирувчи маҳсулотлар

Олти турдаги маҳсулот юрак-қон томир хасталиклари хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Юрак касалликлари хавфини камайтирувчи маҳсулотлар

ЖССТга кўра, юрак-қон томир касалликлари дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабаби бўлиб, ҳар йили ундан тахминан 17,9 миллион нафар инсон вафот этади.

 

Агар рационга озгина ўзгартириш киритиш орқали ушбу хасталик хавфини кескин камайтириш мумкин бўлсачи? Макмастер университети ва Гамилтон университетининг Аҳоли саломатлиги илмий-тадқиқот институти (PHRI) томонидан ўтказилган муҳим тадқиқот бунинг мумкин эканлигини исботлади.

 

Тадқиқотга кўра, рационимизга қуйидаги олтита асосий озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради: мевалар, сабзавотлар, дуккаклилар, ёнғоқ, балиқ ва тўлиқ сут маҳсулотлари.

 

Бунда ҳар куни мева ва сабзавотлардан икки-уч порция, шунингдек, бир порция ёнғоқ ва икки порция сут маҳсулотларини, ҳафтада уч-тўрт марта дуккаклилар ва икки-уч марта балиқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.

 

Юрак учун соғлом парҳезга ўтиш қийин туюлиши мумкин, аммо у юрак хасталиги билан курашишдан кўра анча осон.

 

Ушбу олти турдаги маҳсулотни кундалик ҳаётингизга қўшишнинг осон усуллари мавжуд.

 

Масалан:

 

  • Кунингизни мева ейиш билан бошланг.
  • Ҳар овқатланаётганингизда ликопчангизнинг ярмини сабзавот билан тўлдиринг. Кўп турдаги витаминлар ва минералларни олиш учун турли хил ранглардаги сабзавотларни танланг.
  • Фасол ва ясмиқ (чечевица) универсал ҳисобланади. Уларни шўрва, димлаб пиширилган таомлар ва салатларга қўшинг.
  • Ёнингизда доим ёнғоқ тўла кичик идиш турсин, қорнингиз очганида тезгина еб олиб, юрагингиз ҳолатини яхшилайсиз.
  • Ҳафтада икки-уч марта балиқ ейишга ҳаракат қилинг.
  • Йогурт, пишлоқ ва табиий ёғли сутни танланг.

 

Ёдингизда тутинг, нафақат овқатланишни тартибга солиш, балки доимий жисмоний машқлар, стрессни бошқариш ва етарлича ухлаш ҳам юрак фаолиятини яхшилаши мумкин.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"