Жамият

Зангиота туманида университет очилади

Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Зангиота туманида университет очилади

 

 

Қарорга кўра, олийгоҳда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, фармацевтика, биотехнология, тиббиёт, косметология, менежмент, бизнес бошқариш ва бошқа тармоқларда халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.

Университет фаолияти, ўқув-услубий бошқаруви, илмий-педагогик ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш замонавий ахборот технологиялари, фан ва технологияларнинг энг янги ютуқларидан фойдаланган ҳолда ходимлар тайёрлашнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Шунингдек, қарорда таълим бериш пуллик-контракт асосида бўлиб, кундузги, кечки, сиртқи, масофавий таълим шаклида инглиз ва бошқа тилларда олийгоҳ ҳамда ҳамкор университетларда қабул қилинган таълим стандартлари, ўқув режалари, бакалавриат, магистратура, докторантура дастурларига кўра амалга ошириш белгиланган.

Университетга қабул 2022-2023 ўқув йилида бошланади.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"