Шунингдек, давлат раҳбари Олий Радага 8-майни Хотира ва Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалаба куни деб белгилашни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини тақдим этди.
"Биз давлатимизга мафкуравий аралашмаларсиз ҳалол тарихни қайтармоқдамиз. Айнан 8-май куни дунё халқларининг аксарияти нацизм устидан қозонилган ғалабанинг буюклигини эслайдилар. Айнан 8-май куни дунё ҳалок бўлганларнинг хотирасини ҳурмат қилади”, — деди Зеленский.
Президент Украина ўз халқининг нацизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссасини ҳеч қачон унутмаслигини, ғалаба ҳеч бир давлат ёки халқ иштирокисиз содир бўлиши мумкинлиги ҳақида ёлғон гапирмаслигини таъкидлади.


