Жаҳон

Шри-Ланкада автобус жарликка қулаб тушди

Фожиа оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.

Шри-Ланкада автобус жарликка қулаб тушди

 

Шри-Ланкада йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Мамлакат жанубида ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобуси тахминан 100 метр баландликдаги қоядан пастга қулаб тушди. Воқеа оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлган, яна 35 нафардан ортиқ йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

 

Воқеа содир бўлган ҳудудда қутқарувчилар, полиция ва тиббиёт бригадалари ишламоқда. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар борлиги айтилмоқда, бироқ марҳумлар шахсига аниқлик киритилмаган.

 

Маҳаллий ҳокимият ҳодиса сабаблари ўрганилаётганини билдирган. Дастлабки тахминларга кўра, автобус ҳайдовчиси йўлнинг оғир рельефи ва эҳтимол, техник носозлик сабаб бошқарувни йўқотган.

 

Шри-Ланка расмийлари бу фожиани сўнгги йиллардаги энг оғир йўл-транспорт ҳалокатларидан бири деб атамоқда.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"