Жаҳон

Покистон собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди

Имрон Хон ва унинг рафиқаси давлат совғалари билан боғлиқ коррупция иши бўйича айбланмоқда.

Покистон собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди

 

Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Биби коррупция билан боғлиқ жиноят иши бўйича 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.

 

Покистон Федерал қидирув агентлигининг махсус суди 20 декабрь куни эълон қилган ҳукмга кўра, Имрон Хон ва Бушра Бибига давлат совғаларини арзонлаштирилган нархларда сотиб олиш орқали қонунни бузганлик айби қўйилди. Суд қарорига биноан, уларга 10 йил ишончни суиистеъмол қилиш, 7 йил эса коррупцияга қарши қонунчиликни бузиш моддаси асосида жазо тайинланди. Шунингдек, эр-хотинга йирик миқдорда жарима жазоси ҳам белгиланди.

 

Мазкур иш Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан расмий ташрифлар чоғида Имрон Хонга совға қилинган ҳашаматли соатлар билан боғлиқ. Прокуратура маълумотларига кўра, ушбу совғалар давлат мулки ҳисобланган бўлиб, уларни белгиланган тартибдан четга чиққан ҳолда жуда паст нархларда сотиб олиш орқали давлат бюджетига бир неча миллион рупий миқдорида зарар етказилган.

 

Имрон Хон 2023 йил август ойидан буён қамоқда сақланмоқда. У аввалроқ ер билан боғлиқ бошқа коррупция иши бўйича 14 йилга ҳукм қилинган. Маълум қилинишича, янги 17 йиллик жазо муддати аввалги жазони ўтаб бўлгач кучга киради.

 

Собиқ бош вазирнинг адвокатлари суд қарорини адолатсиз дея баҳолаб, ҳукм ҳимоя томонининг далиллари тўлиқ кўриб чиқилмасдан чиқарилганини билдирди. Имрон Хон мазкур қарор устидан Исломобод Олий судига апелляция бериш ниятида.

 

Хоннинг сиёсий партияси ушбу жиноят ишларини сиёсий босим ва танлаб жазолашнинг бир кўриниши сифатида баҳоламоқда.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

custom img

12 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва 3 киши ҳалок бўлди: Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи қамалди

Ўзбекистон фуқароси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, тормоз тизими носоз ва меъёридан ортиқ юкланган Shacman самосвалини бошқариб, ЙТҲга сабаб бўлган.

custom img

Ар-Риёдда хавф сигнали янгради: портлаш овозлари эшитилди

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

custom img

Мактабдаги отишма: Филиппинда 6 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда сўнгги тўрт ой ичида мактабларда учинчи отишма содир бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"