Ўзбекистон

6 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Бугун республикада ёғингарчилик кутилмаяпти.

6 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

 

Бугун, 6 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ. Устюртда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

Қалбаки пуллар Туркиядан олиб келингани аниқланган.

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Ҳайдовчи кескин бурилишда тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва устунга урилган.

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифларини ҳар йили 1 майдан индексация қилиш, иссиқлик энергияси нархини 15 фоизгача камайтириш ва тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Лицензия олиш учун 30–40 тагача ҳужжат тақдим этиш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлик доирасида бўлажак журналистларни амалий тайёрлаш ва Марказнинг илмий-маърифий меросини замонавий медиа орқали ёритиш кўзда тутилган.