Жаҳон

Америкада Tesla дўконларига ҳужум қилинмоқда

Трамп айбдорларни “террорчилар“ деб атади.

Америкада Tesla дўконларига ҳужум қилинмоқда

Илон Маскнинг танқидчилари Тесла компаниясининг автосалонлари ва ҳаттоки шахсий автомобилларига ҳужум қилишда давом этмоқда. Ушбу вандализм ҳаракатлари Оқ уй даражасида ҳам муҳокама қилинмоқда.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда нутқ сўзлаб, бу ҳужумларни қоралади ва айбдорларни “террорчилар“ деб атади. У вандализм ҳаракатларини оғир жиноят деб баҳолаб, ҳужумчилар 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Тесла компаниясига қилинган ҳужумлар Илон Маскнинг давлат харажатларини қисқартириш мақсадида давлат хизматчиларини оммавий ишдан бўшатишига жавоб сифатида юзага келган норозилик ҳаракатларининг бир қисми экани айтилмоқда.

 

Ҳозирча Тесла ва Маск ушбу вазият бўйича расмий баёнот бермаган, аммо ҳужумлар автомобиль саноати ва Маскнинг бизнес империясига жиддий хавф туғдираётгани аниқ.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.