Ўзбекистон

"Тошкент — Марказий Осиёнинг кино ва продюсерлик пойтахтига айланади"

"Selluloid Junkiye" нашри журналисти Марк Лоу Хитчинг Тошкент кинофестивали ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

"Тошкент — Марказий Осиёнинг кино ва продюсерлик пойтахтига айланади"

 

 

"Selluloid Junkiye"нашри журналисти Марк Лоу Хитчинг Тошкент кинофестивали ҳақидаги фикрлари билан бўлишди:

 

— Фестивал қизиқарли воқеаларга бой бўлди. Энди Кевин Спейсининг олдига яқинлашиб бўлмайди. Лекин нега одамлар жаноб Спейсидан Ўзбекистон ёки фестивалнинг ўзи ҳақидаги таассуротларни эмас, қандай қилиб режиссёр ёки актёр бўлишни сўрашлари менга қизиқ бўлди, - деди журналист. - Фестивал ҳақида гапирадиган бўлсак, унда ҳамма нарса жуда чиройли: саҳна, ёруғлик, овоз. Тошкент жуда самимий ва ёрдамга шай одамлар шаҳри эканлигини англадим.

 

Ўзбекистон янги бизнес, янги инвестицияларга очиқ. Бу мамлакат Лондон, Ню-Ёрк, Голливуд, Болливуддан продюсерларни олиб келмоқчи ва улар буни яхши уддалашмоқда. Умид қиламанки, йилдан-йилга тадбир яна-да яхшироқ ташкил қилинади. Тез орада янги инвестициялар асосида студиялар қурилади ва янги технологиялар пайдо бўлади, бу соҳа катта кучга айланади. Ва мен янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилинишини сабрсизлик билан кутаман, чунки янги студиялар улкан креатив ғоялар майдонига айланади. Тошкент нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиёнинг кино ва продюсерлик пойтахтига айланади. 

 

Бу йил Ўзбекистонга жаҳон кино саноатининг йирик намоёндалари келди. Ўйлайманки, фестивал ташкил этиш бўйича тажриба ортди ва келгуси йил улар яна-да кўпроқ таниқли инсонларни олиб келишлари мумкин. Менга "Кино 5 кун ичида" ғояси ёқди, бу ёш киноижодкорлар учун ажойиб ғоя ва янгиликдир. Аммо келажакда мен инглиз ва франтсуз режиссёрларининг қисқа метражли филмлари премераларини кўришни истардим. Қандай бўлмасин, мен ажойиб одамлардан келадиган энергияни ҳис қилдим ва севиб қолдим. Улар жуда яхши ишни бошлашган.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"