Жаҳон

АҚШ 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга тайёр — Жо Байден

АҚШ расмийлари 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга тайёр. Бу ҳақда Америка президенти Жо Байден Оқ уйда қилган чиқишида айтиб ўтди.

АҚШ 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга тайёр — Жо Байден

 

Президентнинг сўзларига кўра, мамлакатда ушбу тоифадаги барча болаларни эмлаш учун вакциналар етарли.

 

Унинг аниқлик киритишича, расмийлар ҳозирда АҚШ Соғлиқни сақлаш ва одамларга хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси, шунингдек, Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари мутахассисларининг якуний тасдиғини кутмоқда.

 

"Бир неча ҳафта ичида улар қарор қабул қилишлари керак", — деди Байден. — Агар тасдиқланса, болаларни эмлаш ота-оналар учун қулай тарзда ташкил қилинади, — деб ваъда берди.

 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Pfizer беш ёшдан ошган болаларни эмлаш учун хавфсиз экани маълум қилинганди.

 

Бундан аввал Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бурунга сепиладиган спрей кўринишидаги "Sputnik V" коронавирусга қарши вакцинаси синовларининг иккинчи босқичини ўтказишга рухсат бергани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"