Жаҳон

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди


 26 ноябрга ўтар кечаси Россиянинг Ростов вилояти ҳудуди ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумига учради. Тунги соатларда амалга оширилган мазкур зарбалар Ростов-Дон, Таганрог ва Батайск шаҳарлари, шунингдек, минтақадаги яна олтита туманга йўналтирилган. Азовский, Верхнедонский, Каменский, Мясниковский, Неклиновский, Шолоховский ва Зерноградский туманлари шулар жумласидандир.
 


Вилоят губернатори Юрий Слюсарнинг хабар беришича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан 20 дан зиёд дрон зарарсизлантирилган. Бироқ тутиб қолинган ракеталарнинг аниқ миқдори ҳозирча ошкор этилмаяпти.
 


Аввалроқ, Россиянинг жанубидаги энг йирик нефть маҳсулотлари етказиб берувчиси бўлган Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводи Украина Қуролли кучлари томонидан катта ўққа тутилганидан сўнг фаолиятини тўхтатган эди . Губернаторнинг сўзларига кўра, заводга қўшма ҳужум қилинган, Украина Қуролли кучлари дронлар ва ракеталардан фойдаланган. Юрий Слюсарнинг тушунтиришича, ҳужум олти соатдан ортиқ давом этган.

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Яна 13 нафар кончи ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

Псков вилоятида мигрант болаларни фақат пуллик асосда ўқитиш таклиф қилинди.

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

Табиий офат оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 265 киши жароҳатланди.

Рус тилида гапирганлик учун жазо: Украина президенти офиси раҳбари жаримага тортилади

Рус тилида гапирганлик учун жазо: Украина президенти офиси раҳбари жаримага тортилади

Кирилл Буданов оммавий тадбирда рус тилида гапиргани учун 3400 гривна миқдорида жаримага тортилади.

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Энергетика инфратузилмасига етказилган зарар сабаб айрим ҳудудларда вазият оғирлигича қолмоқда.

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.