Жаҳон

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Яна 13 нафар кончи ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди



Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясидаги ноқонуний олтин конини сув босиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди. Қутқарувчилар уларнинг жасадларини топган. Ер остида қолиб кетган деб тахмин қилинаётган яна 13 кончини қидириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда AnewZ хабар берди.


Полиция маълумотига кўра, 23 ноябрь куни кечқурун кон туннелларига сув оқиб кирган вақтда биринчи туннелда 19 киши, иккинчисида эса етти киши бўлган. Ғарбий Ява полицияси бошлиғи ҳалок бўлган 13 кишидан олти нафарининг шахси аниқланганини билдирган.


Ҳодиса Нанггунг туманидаги Понгкор тоғли ҳудудида, йирик олтин ва кумуш конлари жойлашган манзилда юз берган.


Қутқарув ишлари сув сатҳининг баландлиги, қоронғулик ҳамда туннелларнинг тор ва сирпанчиқ бўлиши сабабли қийин кечмоқда. Қутқарувчилар асосан иккита шахта атрофида иш олиб бормоқда ва арқонлар ёрдамида ер остига тушмоқда.


25 ноябрь куни қидирув ишларига тахминан 325 нафар қутқарувчи жалб этилган. Айни пайтда кон ичидаги сувни чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ расмийлар бу жараён анча вақт талаб қилишини билдирган.


Маълум бўлишича, полиция ер остида қолган кончилар ҳақида сув тошқинидан 16 соат ўтиб хабар топган. Ҳукумат вакилининг айтишича, кон ноқонуний фаолият юритгани сабабли одамлар ҳодиса ҳақида хабар беришга иккиланиб қолган.


Понгкор ҳудудида аввал ҳам ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ ҳалокатлар кузатилган. Жумладан, туннель қулаши, кўчкилар ва заҳарли газдан заҳарланиш оқибатида кончилар ҳалок бўлган.


Индонезияда минглаб одамлар ўлим ёки оғир жароҳат олиш хавфига қарамай, ноқонуний конларда тирикчилик қилиш учун меҳнат қилмоқда.

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

Псков вилоятида мигрант болаларни фақат пуллик асосда ўқитиш таклиф қилинди.

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

Табиий офат оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 265 киши жароҳатланди.

Рус тилида гапирганлик учун жазо: Украина президенти офиси раҳбари жаримага тортилади

Рус тилида гапирганлик учун жазо: Украина президенти офиси раҳбари жаримага тортилади

Кирилл Буданов оммавий тадбирда рус тилида гапиргани учун 3400 гривна миқдорида жаримага тортилади.

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Энергетика инфратузилмасига етказилган зарар сабаб айрим ҳудудларда вазият оғирлигича қолмоқда.

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.