Жаҳон

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

Псков вилоятида мигрант болаларни фақат пуллик асосда ўқитиш таклиф қилинди.

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

 

Россиянинг Псков вилоятида мигрантларнинг фарзандларига таълимни фақат пуллик асосда бериш таклифи илгари сурилди. Ушбу ташаббус билан вилоят Қонунчилик ассамблеяси депутати, LDPR вакили Антон Минаков чиқди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

 

Депутат мигрант оилалар фарзандлари учун бепул таълим олиш тартибини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтган. Унинг фикрича, мигрантларнинг фарзандлари фақат пуллик асосда ўқиши, улар учун давлат томонидан молиялаштириладиган таълим ўринлари ажратилмаслиги лозим.

 

«Биз ота-оналари билан келган мигрантларнинг фарзандлари фақат пуллик асосда таълим олишларини тарғиб қиламиз. Мигрантларнинг фарзандлари учун давлат томонидан молиялаштириладиган ўринлар бўлмаслиги керак. Ишончим комилки, давлат бюджети маблағлари фақат Россия фуқаролари ва фарзандлари учун сарфланиши керак», — деган Минаков.

 

LDPR вакили партия меҳнат миграциясига умуман қарши эмаслигини, чунки Россияда ишчи кучи етишмаслиги каби муаммолар мавжудлигини таъкидлаган. Бироқ у ноқонуний миграцияга қатъий қарши эканини билдирган.

 

Минаковнинг сўзларига кўра, Россияда ишлаш мақсадида бўлган чет эл фуқаролари тегишли расмий ҳужжатларга эга бўлиши ва солиқларни тўлаши шарт. Бу талабларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан эса энг қатъий чоралар, жумладан, уларни махсус рўйхатга киритиш ва мамлакатдан депортация қилиш қўлланилиши керак.

 

Депутат ноқонуний мигрантларни сўзсиз депортация қилишни ҳам ўз таклифлари қаторида қайд этган. Ҳозирча бу фикрлар депутатнинг ташаббуси сифатида билдирилган.

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

Табиий офат оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 265 киши жароҳатланди.

Рус тилида гапирганлик учун жазо: Украина президенти офиси раҳбари жаримага тортилади

Рус тилида гапирганлик учун жазо: Украина президенти офиси раҳбари жаримага тортилади

Кирилл Буданов оммавий тадбирда рус тилида гапиргани учун 3400 гривна миқдорида жаримага тортилади.

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Энергетика инфратузилмасига етказилган зарар сабаб айрим ҳудудларда вазият оғирлигича қолмоқда.

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.