Жаҳон

АҚШ муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборади

Муҳожирларга мамлакатни тарк этиш учун бир неча ҳафта муддат берилган.

АҚШ муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборади

Доналд Трамп маъмуриятининг қарори 532 000 га яқин кубалик, гаитилик, никарагуалик ва венесуэлик муҳожирларга таъсир қилади. Улар АҚШга ЧНВ дастури доирасида келган бўлиб, мазкур дастур 2022 йил октябрь ойида Жо Байден маъмурияти томонидан ишга туширилган ва 2023 йил январь ойида кенгайтирилган эди.

 

"Оқ уй томонидан асосан Лотин Америкасидан келган юз минглаб муҳожирларга мамлакатни тарк этиш учун бир неча ҳафта муддат берилган", дейилади агентлик хабарида.

 

Расмий маълумотларга кўра, мазкур муҳожирлар 25 март куни эълон қилиниши кутилаётган буйруқдан сўнг 30 кун ичида қонуний мақомларини йўқотишади. Агар улар мамлакатда қолишга имкон берувчи бошқа муҳожирлик мақомига эга бўлмасалар, 24 апрелга қадар АҚШни тарк этишлари лозим.

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу қарорни амалга ошириш мураккаб жараён бўлади, чунки у ЧНВ дастури асосида мамлакатга кирган муҳожирларнинг катта қисмини қамраб олади. Калифорниялик муҳожирлик ҳуқуқи бўйича адвокат Николетт Глайзернинг таъкидлашича, қарор амалга оширилса, "катта тартибсизлик" юзага келиши мумкин.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.