Спорт

"Барса"нинг сўнгги беш йилликдаги футболчилари ҳозир қаерда?

Айрим футболчилар фаолиятини якунлаш арафасида, бошқалари эса жароҳатлар сабаб қийналмоқда.

"Барса"нинг сўнгги беш йилликдаги футболчилари ҳозир қаерда?

 

Айни вақтда "Барселона" жамоаси Испания чемпионатида етакчилик қилмоқда. Биз бугун сўнгги беш йил давомида каталонияликлар сафида ўйнаган футболчиларнинг кейинги фаолияти қандай ўтаётгани ҳақида маълумот тақдим этамиз.

 

Клемент Ленглет, 29 ёш

 

Ленглет ҳали ҳам "Барселона"га тегишли, аммо клуб ҳимоячи билан умуман ҳисоблашмайди. Сўнгги икки йил ичида у "Тоттенҳем"да ҳам, "Астон Вилла"да ҳам ўйнашга муваффақ бўлди. Ҳозирда эса "Атлетико Мадрид" сафида тўп сурмоқда. 2018 йилда Клемент Францияда энг истиқболли ҳимоячилардан бири эди.

 

Филиппе Коутиньо, 32 ёш

 

Бразилиялик футболчининг трансфери футбол тарихидаги энг ёмон трансферлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу Коутиньо ёмон ўйинчи дегани эмас. Бироқ, "Барселона"га у керак бўлмади. Бразилиялик футболчи дастлабки олти ойда ўзини яхши кўрсатди, аммо кейинчалик ўйинида пасайиш юзага келди. 2019/2020 йилги мавсумда у "Бавария"га ижарага юборилди, у ерда Ханси Флик бошчилигида ажойиб ўйинлар кўрсатди. 2022 йилда бразилиялик футболчи "Астон Вилла" сафига бориб қўшилди. Ҳозирги кунда Коутиньо Бразлиянинг "Васко да Гама" клубида ўйнайди. Филипп эндигина 32 ёшда.

 

Мартин Брейтвейт, 33 ёш

 

Футболчи "Барселона"дан сўнг "Эспанёл"га кўчиб ўтди. У ерда эса клуб билан дарҳол Сегундага тушиб кетди ва раҳбарият билан келиша олмай қолди. Евро-2024га бориш учун у Ла Лига клубига ўтмоқчи эди, аммо футболчига рад жавоби берилди. Кейинчалик эса Мартин "Эспанёл"нинг элитага қайтишига ёрдам берди (39 ўйинда 22 та гол). Ёзда у бошқа жамоага кўчиб ўтишга ҳаракат қилди. Бироқ, бу борада ҳам жамоа билан келишолмади. Даниялик нафақат футболчи, балки жуда ҳам муваффақиятли бизнесмен ҳисобланади. Хабарларга кўра, у 250 миллион долларлик улушга эга, футболчи кўчмас мулкка сармоя киритади. Ҳозирда 33 ёшли форвард Бразилиянинг "Гремио" жамоасида ўйнайди.

 

Самуэл Умтити, 31 ёш

 

Олти йил олдин француз футболчиси фаолиятининг юқори чўққисида эди: у Ла Лига, Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири ҳисобланарди. Аммо Самуэл жароҳатлар туфайли ўйин амалётига эга бўлмай қолди. Биринчи сигнал қўнғироғи 2018 йил бошида тиззасини жароҳатлаганида янгради. Шифокорлар операция қилишни қатъий тавсия қилди, аммо француз футболчиси ЖЧни ўтказиб юборишдан қўрқиб, консерватив усуллар билан даволанди. Умтити Россияга соғлиғидаги муаммолар билан келди. Вақт ўтиши билан у ўз ўйинини йўқотиб борди. "Барселона" эса ҳимоячидан қутулишга ҳаракат қилди. Фақат 2023 йилда Умтити шартномани бекор қилишга рози бўлди. 2024 йилнинг февралида Самуэл тиззасидан яна бир жароҳат олиб, сафдан чиқди ва шундан бери майдонга тушмади. Унинг қачон қайтиши номаълум, футболчи шунчаки ғойиб бўлди. Миш-мишларга кўра, Умтити 31 ёшида фаолиятини якунлаш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.

 

Мемфис Депай, 30 ёш

 

Куман қўл остида Депай клубга асосий юлдуз сифатида келди, бироқ олти ойдан кейин Хави қанот ҳужумчисига унчалик ишонч билдирмади. Мемфис Луис Суареснинг қарорини такрорламоқчи бўлди ва "Атлетико"га йўл олди. Лекин у ерда захира футболчисига айланди. Антуан Гризманн аллақачон ўзининг асосий ролига қайтган эди. Бу ёзда Депай Бразилиянинг "Коринтианс" клубига йўл олди ва 14 учрашувда 7+4 натижа қайд этди. Аммо тез орада янги жамоа излашга тўғри келиши мумкин. Сабаби клуб ҳомийлардан айрилишга яқин турибди, чунки улар Мемфис талаб қиладиган катта маошни тўлай олмайди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"