Ўзбекистон

Бекободда 1 млрд сўмлик кредит маблағлар талон-торож қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бекободда 1 млрд сўмлик кредит маблағлар талон-торож қилинди

Қайд этилишича, Бекобод туманидаги сут ва сут маҳсулотлари етиштириш ҳамда наслли чорва молларни кўпайтириш билан шуғулланувчи “BF” МЧЖга Австрия давлатидан 65 бош наслли, йирик шохли чорва моллари олиб келиш мақсадида 2020 йилда банк томонидан 7 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан йиллик 19 фоиз устама тўлаш, шундан 3 фоизини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан 1 млрд 680 млн сўм кредит маблағлари ажратилган.

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, хориждан келтирилган чорва моллари учун 116 млн сўмлик субсидия маблағи ҳам ажратилган.

 

Аммо МЧЖ томонидан банкка тақдим қилинган бизнес режада кўрсатилган сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш, уларни 2 авлод олгунгача сақлаш билан боғлиқ ишлар амалга оширилмасдан, аксинча, 44 бош наслли, йирик шохли чорва моллари нақд пулга сотиб юборилган. Бунинг натижасида 1 млрд 82 млн сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинган.

 

Ажратилган кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан банк томонидан керакли даражада мониторинг ишлари олиб борилмаган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига ва банк мансабдорларига нибатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди

Наркотик модда юк машинасининг махфий жойига ва иккита аккумулятор ичига яширилган.

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Хизматлар кундалик ҳисоб-китобларни соддалаштириш, нақд пулга эҳтиёжни камайтириш ва хорижий сайёҳлар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

20 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Тиббиёт ходимларининг уй-жой шароитини яхшилаш учун 50 миллиард сўм ажратилади.

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланмоқда.

Тошкент ҳавоси нега ифлосланмоқда? Сабаблар лабораторияда ўрганилмоқда

Тошкент ҳавоси нега ифлосланмоқда? Сабаблар лабораторияда ўрганилмоқда

Мутахассислар ҳаво ифлосланишига таъсир қилувчи омилларни, жумладан, инсон фаолияти ва метеорологик шароитларни таҳлил қилмоқда.

Инфаркт ва инсультдан эрта ўлим 15 фоизга камайди: дастур барча ҳудудларни қамраб олади

Инфаркт ва инсультдан эрта ўлим 15 фоизга камайди: дастур барча ҳудудларни қамраб олади

Ўзбекистонда ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш дастури 2028 йилдан барча ҳудудларда жорий этилади.

Тиббиётда янги босқич: Ўзбекистонда 58 мингта шифо ўрни яратилди

Тиббиётда янги босқич: Ўзбекистонда 58 мингта шифо ўрни яратилди

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижаларини қайд этди.