Ўзбекистон

Бинолардаги мозаикалар маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳри ва республика вилоятларидаги 157 га яқин мозаик панно монументал санъат ёдгорликлари сифатида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилди.

Бинолардаги мозаикалар маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди

Gazeta.uz ёзишича, қарорда реестрни тўлдиришдан кўзланган мақсад мозаика, панно ва тасвирий санъат асарларини ҳар томонлама ўрганиш, асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, уларнинг мамлакат туризм салоҳиятини ривожлантиришдаги ролини оширишдан иборат экани ёзилган.

 

Рўйхатдаги мозаикалар давлат кадастрига киритилади. Объектларнинг кадастр ҳужжатларига уларнинг маданий қиймати борлиги тўғрисидаги ёзув қўшилади.

 

Бундан буён рўйхатга киритилган объектлар мавжуд биноларда, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлиги билан келишилиши керак.

 

Рўйхатга киритилган мозаикаларнинг аксарияти Тошкентда жойлашган. Шунингдек, унда Нукус, Урганч, Хива, Самарқанд, Наманган, Андижон, Жиззах, Қўқон, Ангрен, Гулистон ва бир қанча туманлардаги мозаикалар мавжуд.

“Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди” — Мирзиёев

“Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди” — Мирзиёев

Президент Италияда ишлашга тайёрланаётган ҳамширалар билан учрашиб, ёшларни вақтни бой бермасдан касб ва тил ўрганишга ундади.

Хориждаги меҳнат стажи Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олинади

Хориждаги меҳнат стажи Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олинади

Бу йил Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия билан иш стажи ва пенсия ҳуқуқини ўзаро тан олиш бўйича битимлар имзоланган.

Автомобиллар ҳовлидан чиқади, болалар учун жой очилади: Тошкентда янги лойиҳа

Автомобиллар ҳовлидан чиқади, болалар учун жой очилади: Тошкентда янги лойиҳа

Кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидаги автотураргоҳларни ташқарига чиқариш режалаштирилмоқда.

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Президент хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Президент хорижда юқори даромадли иш топиш учун ёшларни касб билан бирга чет тилларига ҳам ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

Президент хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлашда ҳокимлар, элчилар ва техникумлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Таълим ва илм-фан вазирлиги ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.