Ўзбекистон

“Бизнесни ривожлантириш банки” Осиё тараққиёт банки билан келишувга эришди

Лойиҳанинг асосий мақсади халқаро стандартларга асосланган банк хизматларини кўрсатишнинг янги операцион моделини яратишга қаратилган.

“Бизнесни ривожлантириш банки” Осиё тараққиёт банки билан келишувга эришди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ микро, кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатишнинг янги операцион моделини ишлаб чиқиш юзасидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан келишувга эришди.

 

Лойиҳанинг асосий мақсади микро, кичик ва ўрта бизнес сегменти корхоналарига халқаро стандартларга асосланган банк хизматларини кўрсатишнинг янги операцион моделини яратиш ва уни амалиётга татбиқ этишдан иборат.

 

Лойиҳа доирасида мазкур сегментга хизмат кўрсатувчи таркибий тузилмаларга, ходимларнинг самарадорлик кўрсаткичларига талаблар, молиявий ва номолиявий хизматларни кенгайтириш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.

 

Лойиҳа ОТБнинг гранти асосида амалга оширилади.

 

Шунингдек, лойиҳа доирасида мазкур йўналишда муваффақиятга эришган хорижий банклар, хусусан, хусусий ва давлат капитали иштирокидаги банклар билан тажриба алмашиш йўлга қўйилади.

 

Лойиҳани ОТБнинг юқори малакали халқаро ва минтақавий экспертлардан иборат жамоаси бошқаради. Улар ёрдамида “Бизнесни ривожлантириш банки”да кичик ва ўрта бизнес учун замонавий ва комплекс операцион модел яратилади. Бу, ўз навбатида, мижозларга хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга ҳамда банкнинг микро, кичик ва ўрта бизнес сегментини молиялаштириш имкониятларини ва бозордаги мавқеини оширишга кўмаклашади.

 

custom img

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

custom img

Тошкентдан Екатеринбургга учган самолёт Остонага йўналтирилди

Бунга Екатеринбург аэропортида жорий этилган чекловлар сабаб бўлди.

custom img

Навоийда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан аёлни шантаж қилган йигит ушланди

У шахсий маълумотларни тарқатмаслик эвазига аёлдан 10 млн сўм талаб қилган.

custom img

Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишини танлаш бошланди

Танлов 8 августга қадар давом этади.

custom img

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Элчихона фуқароларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ва расмий кўрсатмаларга амал қилишга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"