Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда 23 даражагача илиқ бўлади

16 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугун Ўзбекистонда 23 даражагача илиқ бўлади

 

Бугун, 16 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 13-18 даража  илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даража совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

QazETA тизимида ўзбекистонликларга имтиёз берилиши мумкин.

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистон раҳбари рейтингда 40-ўринни эгаллади ва бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.