Жаҳон

Чиқиндиларни камайтириш учун қўшимча солиқ жорий этилиши мумкин

Бу бўйича кескин чоралар кўрилиши кутилмоқда.

Чиқиндиларни камайтириш учун қўшимча солиқ жорий этилиши мумкин

Европа Иттифоқи (ЕИ) тарихда илк бор аъзо давлатлар учун озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш бўйича қонуний мажбуриятлар жорий қилди. Янги келишувга кўра, 2030 йилгача чакана савдо, ресторанлар ва уй хўжаликлари озиқ-овқат чиқиндиларини 30 фоизга қисқартириши лозим.

 

Шунингдек, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчилари чиқиндиларни камида 10 фоизга камайтириш мажбуриятини олади. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, Европада ҳар йили 59 миллион тонна озиқ-овқат чиқиндиси ҳосил бўлиб, бу 132 миллиард евро зарар келтирмоқда.

 

Келишув, шунингдек, тўқимачилик саноатини ҳам ўз ичига олди. Янги қонунларга кўра, мода брендлари ва ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг барқарорлиги ва экологик таъсирига қараб чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш учун молиявий ҳисса қўшишлари шарт бўлади.

 

 

Янги қоидалар арзон ва тез эскирадиган кийимлар ишлаб чиқарувчи брендларга қўшимча солиқлар киритиши мумкин. Қонунчилик, шунингдек, агрессив реклама кампаниялари орқали истеъмолчиларни тез-тез кийим алмаштиришга ундайдиган компанияларни ҳам нишонга олади.

 

Битим ҳозирча дастлабки ҳисобланиб, Европа Иттифоқи Кенгашида ҳукумат вакиллари томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

Шу даврда 680 минг киши интизомий жазога тортилган.

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Оролда бир суткада 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди.

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан сулҳдан мамнун бўлмаганини айтди.

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғирлар 62 та кўчкига сабаб бўлган.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.