Жаҳон

“Дональд Трампнинг навбатдаги президентлик сайловида қатнашишига ишончи комил” — Жейсон Миллер

Американинг собиқ етакчиси республикачи Дональд Трамп 2024 йилда бўладиган навбатдаги президентлик пойгасида иштирок этади ва буни эълон қилиш учун қулай вақтни кутмоқда. Бу ҳақда “Politico” газетаси Трампга яқин манбалар, шунингдек, АҚШ Республикачилар партияси аъзолари маълумотларига таяниб хабар тарқатган.

“Дональд Трампнинг навбатдаги президентлик сайловида қатнашишига ишончи комил” — Жейсон Миллер

 

 

Газетада ёзилишича, собиқ президент оммавий ахборот воситаларида ўз иштирокини сезиларли даражада оширди ва унинг штаб-квартираси маблағ йиғишни кучайтирди. Бундан ташқари демократларнинг амалдаги Президенти Жо Байденга қарши ҳужум ва сиёсий рекламалар ҳажми янада кўпайди.

 

Нашр манбаларига кўра, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши ҳамда Афғонистонда содир бўлган воқеалар фонида Байден рейтингининг пасайиши Трампнинг сайловда қатнашишга бўлган қизиқишини кучайтирди.

 

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ва матбуот котиби Жейсон Миллер собиқ президентнинг сайловларда қатнашишига  ишончи комил эканини билдирди.

 

 

Насиба Тўхтаева

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

ЮНEСКО сўнгги 20 йилда дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.