Ўзбекистон

Энергия таъминоти бўйича бажарилган ишлар ва режалар кўриб чиқилди

Президент аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Энергия таъминоти бўйича бажарилган ишлар ва режалар кўриб чиқилди

 

Бу борада 10 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазифалар белгиланган эди. Мутасаддилар шу аснода амалга оширилган ишлар, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик тўғрисида ахборот берди. Қайд этилганидек, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиб бораётган талабига мос ҳажмда газ етказиб берилмоқда. Тармоқлар модернизация қилинаётгани, иқтисодиётда энергия самарадорлик оширилаётгани натижасида йўқотишлар камаймоқда. Масалан, сўнгги йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун газ сарфи 1,6 баробар камайган.

 

Олдинда яна кўп вазифалар бор. Ҳозирги мавсум ва келгуси йилларда аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, бунинг учун етарли захира тайёрлаш зарур. Йиғилишда шу масалалар тармоқлар кесимида муҳокама қилинди.

 

Бу йил қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилинган. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетса, аҳоли эҳтиёжи янада ошади. Мутасаддилар бу борадаги режаларни ойма-ой ва туманлар кесимида баён этди. Ижтимоий муассасалар ва корхоналарни энергия билан узлуксиз таъминлаш учун алоҳида захира инобатга олинган. Ушбу табиий газни иссиқлик электр станциялари, кимё ва металлургия корхоналари, газ қуйиш шохобчаларига манзилли етказиш бўйича тизим ташкил этилган.

 

Тармоқларда газ ҳисоби ва назорати бўйича бошланган ишларни қатъий давом эттириб, йўқотишларни янада камайтириш мумкинлиги таъкидланди. Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида газни тежаш бўйича аниқланган имкониятларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш вазифаси қўйилди. Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга ишни туман ва маҳаллалар миқёсида ташкил этиб, энергия таъминоти билан боғлиқ масалаларни жойида ҳал қилиш, талаб ва истеъмолни мувофиқлаштириб, узилишларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Йиғилишда газ соҳасидаги трансформация жараёнларига ҳам тўхталиб ўтилди. Тармоқ корхоналари халқаро молия бозорига чиқиб, модернизация учун маблағларни мустақил жалб этиши белгиланди. Газ тармоқларини янгилаш ва тартибга солишда энг катта имконият – рақамлаштириш ва хусусий шериклик. Шу нуқтаи назардан, тармоққа хусусий операторларни жалб қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

 

Президент ҳар бир тармоқ ва унинг корхоналари кесимида таннархни камайтириш, харажатни мақбуллаштириш ва трансформация жараёнини тезлаштириш бўйича топшириқлар берди. Етакчи хорижий компанияларни жалб этиб, геология-қидирув ишларини кенгайтириш муҳимлиги айтилди.

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида қайта ҳисобланган.

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

2030 йилгача озуқа етиштириш ҳажмини 90 млн тоннага етказиш, 100 дан ортиқ озуқа марказини ташкил этиш ва чорвачилик учун янги субсидиялар жорий қилиш таклиф этилди.

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача кичик бизнеснинг бандликдаги улушини 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга ошди.

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Партия электоратни кенгайтиришни жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини сиёсий майдонда ифода этиш билан изоҳлади.

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Ўзбекистондаги меҳмонхона бизнеси, курорт ва рекреация инфратузилмаси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шунингдек, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш имкониятлари тақдим этилади.

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

2026 йилги Global Peace Index натижаларида ҳам Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторида қайд этилган.

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида икки ноқонуний ҳолат аниқланди.