Ўзбекистон

Фарғонадаги компьютер клубида жанжал юз берди

Ҳозирда воқеа иштирокчилари жавобгарликка тортилган.

Фарғонадаги компьютер клубида жанжал юз берди

21 февраль куни Фарғона шаҳри Оқтов кўчасида жойлашган компьютер клубида етти нафар таниш ўйин давомида баланд овозда баҳслашгани сабабли клуб иш бошқарувчиси Ф.X. уларга эътироз билдирган.

 

Бу ҳолат ўзаро келишмовчиликка сабаб бўлиб, фуқаро O.В иш бошқарувчисининг юзига мушт туширган. Шундан сўнг, унинг шериклари ҳам жанжалга қўшилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар O.В, M.Қ ва Н.М.гa нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Шунингдек, жанжалда иштирок этган яна уч кишига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олиниб, қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У мураккаб вазиятга тушиб қолгани сабабли Бош консулхонага юртга қайтишда кўмак сўраб мурожаат йўллаган.

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Фуқаролар ушбу тизим орқали куннинг исталган вақтида инспекторларга бевосита хабар юбориши мумкин бўлади.

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Андижон ва Сурхондарё вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди.

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанаётган ўзбекистонлик аёл укаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

Ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади.