Ўзбекистон

Икки ҳудудда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Икки ҳудудда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Қайд этилишича, департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Ж.Қ.” МЧЖ раҳбари Б.Қ. 7 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан 200 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланган. 

 

Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ш.Н. исмли шахс (муқаддам судланган) фуқаро С.А.ни алдаб, унинг турмуш ўртоғи Й.У.нинг номига банк филиалидан уй-жой сотиб олиш учун кредит ажратиб бериши эвазига 2,6 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган, шунингдек, банкнинг дастурий иловаси орқали унинг номига 31,7 миллион сўм онлайн-микроқарз ажратишга эришиб, ушбу маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистон раҳбари рейтингда 40-ўринни эгаллади ва бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдонларида сақлаш тартиби ўзгаради.

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухорода муҳофаза этиладиган ҳудудда қуённи ноқонуний овлаган беш фуқаро аниқланди.

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Собиқ қўриқчи икки шериги билан аввал ишлаган ўқув марказига босқинчилик қилишни режалаштирган.