Жаҳон

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

 

АҚШ президентининг махсус элчиси Жаред Кушнер Россия ва Украина ўртасида ҳарбий можаро бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинувига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу жараён минглаб одамларнинг ўз оилалари бағрига қайтишига имкон бериши мумкин.

 

«Умид қиламизки, ҳар икки томон ҳам ушбу муҳим қадамни амалга ошириш учун зарур бўлган хайрихоҳлик ва жиддий ниятларни намоён этади», деб ёзган Кушнер X ижтимоий тармоғида.

 

Ушбу баёнот Россия ва Украина ўртасидаги бир неча кунлик музокаралардан сўнг янгради. Мулоқотларда АҚШ номидан Жаред Кушнер ва махсус элчи Стив Уиткофф иштирок этган. 12 ноябрь куни улар Россия президенти Владимир Путин билан Кремлда учрашган. Шунингдек, америкалик вакиллар Украина президенти Владимир Зеленский билан ҳам музокаралар ўтказган.

 

Кушнернинг таъкидлашича, томонлар ўртасида сезиларли келишмовчиликлар сақланиб қолаётган бўлса-да, музокараларда муайян ютуқларга эришилган. Унинг сўзларига кўра, томонларнинг хавотирларини тушуниш, эҳтимолий ечимларни аниқлаш ва кейинги қадамларни белгилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

12 ноябрь куни Кремлда бўлиб ўтган Путин, Уиткофф ва Кушнер учрашуви икки соатдан ортиқ давом этган. Россия президенти америкалик вакиллардан АҚШ президенти Дональд Трампга Москва ва Киев ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйишга кўмаклашаётгани учун миннатдорлик билдиришни сўраган. Шунингдек, Путин Украинадаги айрим гуманитар масалаларда натижаларга эришилганини қайд этган.

 

Ҳозирча асир алмашинувининг аниқ санаси, иштирокчилар сони ва бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.