Ўзбекистон

Имтиёзли кредит машмашалари

Фуқарога имтиёзли шартлар асосида автокредит ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди.

Имтиёзли кредит машмашалари

 

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ишларида фирибгарлик иши кўрилди. Маълумотларга кўра, фуқаро О.С. фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унга имтиёзли шартлар асосида, кредитга автотранспорт воситаси олиб беришни ваъда қилган. Алдовлар билан унинг 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағини қўлга киритган.  Танишлари борлигидан фойдаланиб банк муассасасига Г.нинг номидан пул тўланганлиги тўғрисидаги сохта тўлов квитанцияси олиб берган.

 

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Аввалроқ уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Кўплаб огоҳлантиришлар ва фирибгарликлар сони  кўплигига қарамай, озгина вақт ёки пулдан ютиш мақсадида ваколати бўлмаган шахсларга ишониб, моли ва тинчлигидан айрилиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

 

Шундай вазиятларни кўрсатиш орқали ҳамюртларимиздан янада эътиборли бўлишларини ва ақл билан иш тутишларини сўраб қоламиз.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади.

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари иштирокида олий таълим тизимини ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга бағишланган халқаро форумлар ўтказилмоқда.

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Йил давомида визасиз бўлиш муддати жами 180 кундан ошмаслиги лозим.

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Тошкентда кўчалардаги ичимлик суви сотадиган автоматлардаги пулларни ўғирлаш ҳолатлари акс этган видеолар тарқалди.

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот берилиши шарт.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзолари икки фуқаро ўртасидаги қарз муносабатига аралашиб, 11 минг долларни зўравонлик билан қўлга киритгани айтилмоқда.

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Ўзбекистонда пул белгиларидаги ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши белгиланди.