Ўзбекистон

Жиззахдаги заводдан илк электромобиллар чиқди

Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди.

Жиззахдаги заводдан илк электромобиллар чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июн куни Жиззах вилоятига келиб, BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

 

Мазкур завод шу йил январда давлат раҳбарининг Хитойга ташрифи чоғида ишга туширилган эди. Бу қиймати 160 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, йилига 50 минг дона электромобил ишлаб чиқариш қувватига эга.

 

 

Бунинг учун қўшма корхона замонавий саноат инфратузилмаси билан таъминланди. Қарийб 2 километр темир йўл тортилди. Ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш учун бутловчи қисмлар омбори, 1 минг 200 та контейнер сиғимига эга логистика маркази қурилди.  

 

Заводга Хитойдан роботлаштирилган тизимлар ва ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш жараёни автоматлаштирилган. Электромобилнинг геометрик ўлчамларини юқори аниқликда текширувчи лаборатория ташкил қилинган.

 

Президент ушбу имкониятларни кўздан кечирди, хитойлик шериклар билан суҳбатлашди.

 

 

Ҳозирда бу ерда Chazor ва Song Plus Champion моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди. 

 

Шу ерда давлат раҳбарига ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ахборот берилди. 

 

Келгуси йилларда заводда моделлар қаторини кенгайтириш режалаштирилган. Қиймати 300 миллион долларлик иккинчи босқичда электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, 500 миллион долларлик учинчи босқичда 500 минг донагача етказиш кўзда тутилган. 

 

 

Электромобиллар сони ортиши билан маҳаллийлаштириш даражаси ҳам босқичма-босқич ошириб борилади. Энг аввало, бампер, ойна, лак-буёқ, пластик қисмларни ўзимизда тайёрлаш йўлга қўйилади. Кейинчалик аккумулятор, электр двигател, алюминий қисмлар, шиналар, ўриндиқлар ишлаб чиқаришга ўтилади.

 

Мазкур янги тармоқда рақобатбардош бўлиш учун инновация ва етук мутахассислар керак. Шу боис таълим ва ривожланишга қаратилган "R&D маркази" ташкил этиш, илм ва муҳандислик ютуқларини изчил қўллаб бориш зарурлиги таъкидланди. Маҳаллийлаштириш лойиҳалари орқали маҳсулот таннархини тушириш чоралари муҳокама қилинди. Истиқболдаги мақсад - минтақа бозорларига чиқиш.

 

 

Бугунги кунда корхонада 1 минг 200 киши ишлайди. Ўтган йили 200 нафар ходим Uzautoмotors заводларида малака оширган. Бу йил яна 92 нафар мутахассис Хитойнинг Сиан ва Чанша шаҳарларида сифат назорати, технология, таъминот, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш каби йўналишларда малака оширади. Барча уч босқич жорий этилгач, иш ўринлари 10 мингтага етади.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.