Жаҳон

Журналист жонли эфир пайтида таланди

Грециянинг Аттика ҳудудидан жонли эфирда  ўрмон ёнғинлари ҳақида хабар узатаётган мухбир талончиларга дуч келди.

Журналист жонли эфир пайтида таланди

 

 

Хабар қилинишича, OPEN TV мухбирига талончилар таҳдид қилганда яқин атрофдаги полиция ходимлари воқеага аралашмаган.

 

Жанжалнинг бошланиши жонли эфирга кетган, аммо кўп ўтмай алоқа узилиб қолган.

 

15 кишидан иборат талончилар мухбир Элефтерия Спираки ва  тасвирга олувчилар гуруҳини ўраб олган, автомобиль ойналарини синдириб,  операторларнинг шахсий буюмлари ва пулларини ўмарган, уларни қаттиқ ҳақорат қилган.

 

Журналист телефон орқали тўрт нафар полициячи уларнинг тўғрисида тургани ва воқеага аралашмаганини йиғлаб айтиб берган. Фақат ўт ўчирувчилар аралашганидан сўнг талончилар қочиб кетган.

 

Шарофат Маҳмудова

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"