Спорт

Карим Бензема: “Шериф"га ютқазганимизни тезроқ унутишимиз керак

"Реал Мадрид" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Европа чемпионлар лигаси 2-турида "Шериф” жамоасидан қабул қилиб олинган кутилмаган мағлубият тезроқ унутиш кераклиги ҳақида фикр билдирди:

Карим Бензема: “Шериф"га ютқазганимизни тезроқ унутишимиз керак

Бу мағлубиятни тезроқ унутишимиз шарт. Ўтган ўйин ортда қолди. Мавсум эса энди бошланди. Мазкур натижага "Шериф" ўз меҳнати эвазига эришди. Ўйинда улар бор йўғи иккита вазият яратган ҳолда, 2 та гол уришди. Биз эса 30 та хавфли вазият яратдик. Айнан ушбу ўйин ҳеч бир рақибга нисбатан енгиллик билан қарамаслик шартлигини исботлади.

 

Маълумот учун, "Шериф" Европа чемпионлар лигаси 2-туридан кейин гуруҳда 6 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, "Реал" 3 очко билан 2-ўриндан жой эгаллаган.

 

Аввалроқ мавзуга алоқадор бўлган Карим Бенземанинг “Олтин тўп” орзуси ҳақида маълумот берган эдик.

 

Жамшид Амиров

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

custom img

Ўзбек ҳимоячиси: Беҳруз Каримов Швейцариядаги илк голини урди

“Lugano” қолдирилган тур учрашувида “Санкт-Галлен”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам гол урди.

custom img

Жавоҳир Синдаров дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер тезкор шахмат рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, 2742,6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"