Ўзбекистон

Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланди

Низоларни кўриб чиқувчи комиссия мурожаатни келиб тушган кундан эътиборан 10 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт.

Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, манфаатдор шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда давлат кадастрлари палатаси масъул ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиб, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга ёзма ёки давлат кадастрлари палатаси расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.

Бунда комиссия мурожаатни келиб тушган кундан эътиборан 10 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт (мурожаатлар сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар).

Қайд этилишича, манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили мурожаатлар кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Манфаатдор шахс комиссия қароридан норози бўлса, қарорни олган кундан бошлаб 2 ой муддатда апелляция комиссиясига мурожжат қилиши мумкин.

Шунга кўра, апелляция комиссияси мурожаатни 10 иш куни ичида кўриб чиқади. Манфаатдор шахс Комиссия ва апелляция комиссияси қарорларидан норози бўлган ҳолатларда белгиланган муддатларда судга шикоят қилиши мумкин.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Маккага дрон ҳужуми: Ўзбекистон ТИВ ҳужумга уринишни кескин қоралади

Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, барча томонларни вазминликка ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.

custom img

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак — Саида Мирзиёева

Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудида кўл, кўкаламзор майдонлар ва дам олиш учун зарур шароитлар яратилади.

custom img

Дарсдаги зўравонлик: 1-синф ўқувчиси калтакланган

Бунга ўқувчининг китобни ўқиб бера олмагани сабаб бўлгани аниқланган.

custom img

“2 гектар ер олиб бераман”: Сурхондарёда Савдо-саноат палатаси мансабдори ушланди

У фуқарога аукцион орқали ер олиб бериш эвазига олган 5 млн сўмни қайтараётган вақтда қўлга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"