Жаҳон

Кореялик қиз диссертациясини кўзлари орқали ёзди

У ҳар бир сўзни ҳарфма-ҳарф териб чиққан.

Кореялик қиз диссертациясини кўзлари орқали ёзди

 

Жанубий Кореялик Жанг Ик-Сун – қатъият ва иродаси билан илҳом берувчи инсон. Мушак дистрофияси туфайли деярли бутунлай фалаж бўлсада, у ҳаёт синовларига таслим бўлмади ва ўз орзулари сари интилишда давом этди. Жанг фақат кўз ҳаракатлари ва нутқи орқали мулоқот қила олса ҳам, диссертациясини ҳарфма-ҳарф ёзиб, магистрлик даражасини олишга муваффақ бўлди.

 

Жангга беш ёшида мушаклар заифлашиб, ҳаракат қобилиятини йўқотишга олиб келувчи даволаб бўлмайдиган касаллик ташхиси қўйилган. Бироқ у таълим олишга бўлган иштиёқини йўқотмади. Ўрта мактаб имтиҳонларини муваффақиятли топширганидан сўнг, Гвангжу университетининг Ижтимоий фаровонлик факультетида таҳсил олди. 2019 йилда магистратура дастурига ўқишга кириб, ниҳоят, 2024 йил 21 февраль куни расмий равишда магистр даражасини қўлга киритди. Унинг интилиши ва фидойилиги эътироф этилиб, академик мукофот билан тақдирланди.

 

Жанг учун таълим олиш доимий кураш эди. Қўлда ёзиш имкониятидан маҳрум бўлгани сабабли, керакли адабиётларни ўзи сканерлаб, рақамлаштиришга мажбур бўлди. У ҳар бир китобни саҳифама-саҳифа сканерлаш ўта машаққатли бўлганини тан олди, аммо бу унинг ягона йўли эди. Эслатмалар олиш имкони йўқлиги эса унга маълумотларни ёдлаб қолишда қўшимча қийинчилик туғдирарди.

 

Энг катта синов эса диссертацияни ёзишда бўлди. Жанг кўз ҳаракатларини курсор буйруқларига айлантирувчи махсус технология ёрдамида ҳар бир сўзни ҳарфма-ҳарф териб ёзди. Унинг тадқиқоти мушак касалликларига чалинган инсонларнинг яшаш ҳуқуқига бағишланиб, етарли парвариш кўрсатилмаслиги оқибатидаги хавфларни очиб берди. Жанг сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморларнинг бир муддат ёлғиз қолдирилиши ҳаёт учун хавфли эканлигини таъкидлади ва Жанубий Корея ҳукуматининг оғир ногиронлиги бор шахсларга кунига атиги олти соатлик парвариш ёрдамини ажратишини кескин танқид қилди.

 

Академик фаолиятидан ташқари, у “Ик-сун Жанг, 10 миллион марта кўзини юмиб очган одам” (@эегамер1) номли YouTube каналини юритиб, жамиятда мушак дистрофияси билан яшовчи инсонларнинг муаммоларига эътибор қаратишга ҳаракат қилмоқда.

 

“Биз каби беморлар жамият учун гўё кўринмасдек. Мен уларни соядан ёруғликка олиб келмоқчиман”, дейди у.

 

Жанг Ик-Суннинг сўзлари ҳар бир кишига илҳом бахш этади: “Муваффақиятсизлик – мағлубият эмас, агар таслим бўлмасангиз. Ҳар ким имкониятга лойиқ.”

Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консулхонаси Бош консулхонага айлантирилади: 1 декабрдан янги тартиб

Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консулхонаси Бош консулхонага айлантирилади: 1 декабрдан янги тартиб

Қарор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган.

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Дронлар хавфи сабаб Уфа ва бир қатор аэропортларда парвозлар чекланган.

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

Қозоғистон президенти интернет ва смартфонлардан тўғри фойдаланиш рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилишини билдирди.

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Зеленский хавфсизлик сабаб бошқа шаҳарларга кўчишни истаган фуқароларнинг қарорини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳаётини сақлаш муҳимлигини таъкидлади.

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув натижасида кўплаб инсонлар қутқарилганини таъкидлади.

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

Украина президенти Трампнинг Путин билан дўстона муносабатини Иккинчи жаҳон уруши даврида Гитлерни дўст деб аташга қиёслади.

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.